Хитой Халқ Республикаси раиси Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
ХХР раиси ўз табригида Хитой халқи ва шахсан ўз номидан Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан табриклаб, эзгу ниятларини изҳор қилди.
Мустақилликнинг 26 йили давомида Ўзбекистон Республикаси сиёсий барқарорликни сақлаб, иқтисодий юксалишга эришганини қайд этди.
Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, Шавкат Мирзиёев томонидан қатор стратегик аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилганига урғу берилди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама стратегик ҳамкорликнинг янада ривожланишга ҳамда давлат раҳбарлари ўртасида яқин дўстона алоқалар мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.