Элчи Ўзбекистонда яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Суҳбат давомида Элчининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олиб борган мамлакатимиздаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, вазир Швейцария Элчисига икки томон ҳамкорлигини кенгайтиришга қўшқан шахсий ҳиссаси учун ташаккур изҳор этди. Ўз навбатида, Штефан Клёцли Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.