...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шу ойнинг охирида “Камолот” ЁИҲга янги раис сайланади


17:04, 12.06.2017 Жамият
 2 908

Ҳаракатнинг ҳар 5 йилда камида бир марта чақириладиган IV Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳар 5 йилда камида бир марта чақириладиган IV Қурултойини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган.
 
Қурилтой жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Унда ҳудудий кенгашлар Конференцияларида сайланган 600 нафар делегат – республика ёшларининг вакиллари иштирок этади.
 
Ҳаракатнинг Устави ва Дастурини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ҳаракатни қайта ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси ҳисоботларини тинглаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш, Марказий Кенгаш ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркибини сайлаш, Марказий Кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Марказий назорат-тафтиш комиссияси раисини 5 йил муддатга сайлаш Қурултойнинг мутлақ ваколатига киради.
 
Ҳаракатнинг беш йиллик тўйида делегатлар “Шаҳидлар хиёбони” ёдгорлик ва Ҳазрати Имом мажмуалариига, “Қатағон қурбонлари” ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейларига ташрифи режалаштирилган.
 
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан учрашув ҳам бўлиб ўтади.
 
Ёш тадбиркор ва фермерлар Тошкент шаҳридаги “Аrtel” корхонаси ҳамда Тошкент вилоятидаги “Dena” шарбат ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан танишадилар.
 
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи
видеоконференция шаклида ўтказилади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:IV Қурултойи Камолот Ёшлар Марказий Кенгаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар