Ташкилотчиларнинг хабар беришича, чипта озиқ-овқат дўконидан сотиб олинган. Уни ким харид қилгани ҳозирча маълум эмас.
Ташкилотчиларнинг хабар беришича, чипта озиқ-овқат дўконидан сотиб олинган. Уни ким харид қилгани ҳозирча маълум эмас. Ютуқни эса бугуноқ олиш мумкин.
Powerball вакилининг таъкидлашича, бу бутун Америкада ўтказилган ўйинлар тарихида энг катта ўнинчи ютуқ ҳисобланади.
Мавжуд қоидаларга мувофиқ, чипта сотиб олинган дўкон эгаси ҳам 1 млн доллар қийматидаги мукофотга эга бўлади.
Лотерея шартларига кўра, ютуқ Powerball айтган 5 та оқ ва битта қизил шар рақамини тўғри топган одамга берилади.
Шунингдек, жекпотни қўлга киритган бахтли одам уни 29 йил давомида бўлиб олиши ёки бирдан ҳаммасини қўлга киритиши мумкин.
Маълумот учун, Powerball лотереяси 44 штатда, Колумбия федераль округида, Американинг Виргиния оролларида ва
Пуэрто-Рикода ўтказилади. Чипта нархи 2 доллардан иборат, уларнинг барчасидан келиб тушадиган даромад эса бир неча миллиард долларни ташкил қилади.Ўтган йилнинг январь ойида Powerball жекпоти рекорд натижа 1,5 млрд долларга етган эди. Шунда бирдан 3 киши ютуққа эга бўлган эди.