Шоҳруҳ реппер бир неча йиллик сабабсиз танаффуслардан кейин “MY5” телеканалида кўриниш беряпти. Бугун у оила қурган, Ислом исмли ўғли ҳам бор.
Хонанда 24 февраль куни “MY5” телеканали студиясида бўлиб, тасвирга олиш жараёнларида иштирок этди. “Non stop” дастури муаллифи ва бошловчиси Бахтиёр Сафаровнинг берган маълумотларига қараганда, хонанда билан тайёрланган лавҳада Шоҳруҳ реппернинг ўзи ҳам “My.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтиши жараёнида тасвирланади. Дастур тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Шоҳруҳ репперни мухлислар анча соғинишган. Ўтган йиллар давомида хонанда ТВ экранларида кўринмаган, унинг қўшиқлари радио эфирларида берилмаган бўлса-да бир нечта қўшиғини интернет тармоқлари орқали тингловчиларга тақдим этган эди. Шоҳруҳ реппер ҳамкасби Шаҳзоданинг 1-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурида ҳам иштирок этса ажабмас.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳ реппер бир неча йиллик сабабсиз танаффуслардан кейин “MY5” телеканалида кўриниш беряпти. Дарвоқе, у ўтган вақт ичида оила қургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга қараганда, бугун унинг Ислом исмли ўғли бор.