“Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан “9 май” акцияси ўтказилмоқда.
Бу борада #XotiraUz ҳештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида юртимизнинг таниқли санъаткорлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишни ва ёшларга акцияда янада фаол иштирок этишлари учун чорлов йўлламоқдалар. Бу ҳақда Ҳаракатнинг Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этиш керак, юборилган чорловга жавобан исталган иштирокчи олган фотосуратини #XotiraUz ҳештеги остида Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифани белгилаган ҳолда жойлаштириши мумкин.