Абдулла Ориповнинг миллатимиз олдида қилган ҳайрли амаллари унутилмайди.
Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Ўзбек халқининг буюк шоирларидан бири бўлмиш Абдулла Орипов шу йилнинг сентябрь ойида даволаниш учун АҚШга жўнаб кетганди. 3 ноябрь куни у кома ҳолатига тушди. 5 ноябрь куни тонгда эса унинг аҳволи оғирлашгани, бироздан сўнг эса вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.
Унинг жасадини АҚШнинг Хьюстон шаҳридан олиб келиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги керакли чораларни кўрди. Ҳар бир ўзгариш, ҳар бир янгилик ҳақида Абдулла Ориповнинг шогирди, шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар бериб турди.
Дастлаб, шоирнинг жасади 7 ноябрь куни тунда олиб келиниши,8 ноябрь куни эса дафн маросими ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра, дафн маросими қолдирилди.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун шоир Муҳаммад Исмоил билан боғланганимизда, у Абдулла Ориповнинг жасадини олиб келиш учун шоирнинг аёли, қизи ва ўғли АҚШга жўнаб кетишгани айтди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг жасади 10 ноябрь куни АҚШдан Тошкентга олиб келинди. Соат 11:00да шоирнинг Дўрмондаги хонадонида жаноза ўқилиб, 13:00да марҳум Тошкентдаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилди.
Кеча, шоир Муҳаммад Исмоил Facebook’даги саҳифаси орқали яна чиқиш қилди ва шундай оғир кунда ҳалқнинг ёнида туриб, ҳамдардлик билдиргани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
“Миллатимизнинг буюк шоири эҳтиромини жойига қўйиб, Абдулла Орипов хонадони аъзоларидан кўнгил сўраб, дафн маросимида шахсан ўзингиз қатнашганингиз, барча ижод аҳлининг ёнида туриб, ҳамдардлик билдирганингиз учун, устозимизнинг барча шогирдлари номидан сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев. Минг раҳмат, сизга!”, дейилади постда.
Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг вафоти бутун ижод аҳлини ларзага солди. Унга атаб қатор шоирлар марсиялар ёзишди. Унинг ўз Ватанига олиб келингани ва она тупроғида дафн этилгани – буюк бахт. Заминимизда неча минглаб буюк инсонларнинг хоки бор. Энди ана шу буюк инсонлар қаторига шоир Абдулла Орипов ҳам қўшилди. Унинг эзгу амаллари, миллат равнақи, адабиёт ривожи учун учун қилган меҳнатлари ўзбек халқи ёдида умрбод қолади.

Умида Якубова