...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz” бир ёшда!


11:07, 11.11.2016 Жамият
 4 210

“Qalampir.uz” ўз ишини бошлаган илк кунларда бизни кунига 200-300 киши йўқларди, холос. Бугун бизни кундалик кузатувчилар сони 20 мингдан зиёдни ташкил этяпти.

Қамариддин Шайхов, “Qalampir.uz” сайти раҳбари:
— Бир қарашда бугунги тонг ҳам ҳар кунгидек отди. Доимгидек нонуштага ўтиришдан аввал  дунёда нима гап экан деб, ТВ, газета, радио, интернетга юзланамиз, кунни хабарлар билан танишишдан бошлаймиз. Бу баъзиларда кундалик анъанага айланган.
 
Биз учун эса бу тонг бошқача. 2015 йилнинг 11 ноябрь куни “Qalampir” лойиҳасининг илк меваси бўлган “Qalampir.uz” сайти ўз ишини бошлаган эди.
 
Ортда қолган бир йил кўз очиб-юмгунча ўтиб кетибди. Кунлар шу қадар шиддат билан ўтяптики, бир йил давомида кўнглимизга туккан баъзи режаларимизга улгурдик, айримлари эса хаёлларда қолди, холос. Аммо қувонарлиси, бу кунларни қўл қовуштириб ўтказмадик. Ишонинг, Сиз учун тинимсиз меҳнат қилдик. Бедор ўтган тунларимизга қоғоз ва қалам гувоҳ.
 
Бугунги давр тезкорликни хуш кўради. Бироқ бу пала-партишлик, миш-мишларга қулоқ илиб хулоса чиқариш дегани эмас. Пайқаган бўлсангиз, биз аниқ маълумотларга таяниб қадам ташлаяпмиз. Кимдан кейин, кимдан олдин – бу унчалик муҳим эмас. Муҳими биз сиз билдирган ишончни оқлаяпмиз, компьютер қаршисида ўтган бир йиллик умримиз зое кетмади. Минглаб қўнғироқлар, хатлар, мурожаатлар, фикр ва мулоҳазалар, баъзан танқидлардан роҳат олдик, хулоса чиқардик.
 
“Qalampir.uz” ўз ишини бошлаган илк кунларда бизни кунига 200-300 киши йўқларди, холос. Бугун бизни кундалик кузатувчилар сони 20 мингдан зиёдни ташкил этяпти. Ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларимиз сони ҳам кун сайин ортиб бормоқда. Биргина Instagram’даги саҳифамизни 115 минг фойдаланувчи мунтазам кузатиб келмоқда.
 
Ўтган давр мобайнида эса халқаро ҳаёт, жамият, маданият ва санъат, спорт, саломатликка оид қарийб 4500 та мақолани эътиборингизга ҳавола этдик. “Qalampirmunchoq” номли кўрсатувнинг икки сонини суратга олдик. Нуфузли тадбирларни онлайн тарзда ёритиб бориш ҳам Ўзбекистондаги интернет-нашрлар орасида илк бор “Qalampir.uz” сайтида йўлга қўйилди.
 
Сайтимизда одамларни қийнаётган муаммоларга кенг ўрин берилди. Жамият ҳаётини мақолаларимизда акс эттиришга, сизга яқин бўлишга, муаммоларингизга бирга ечим топишга ҳаракат қилдик. Айниқса, миллий меросимизни асраб авайлаш, ёшларни ота-боболаримиздан қолган урф-одат ва қадриятларга ҳурмат, Ватанга садоқат, ота-онага муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан, “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган “янгилик”лардан ҳимоя қилишга урундик. Оилалардаги ажримлар сонини камайтириш, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш, ёш йигит-қизларда оила масъулиятини оширишга бел боғладик. Ушбу мавзуларда  сайтимизда кўплаб мақолалар чоп этилди.
 
Бугун бир йиллик йўлимиз ҳақида гапиряпмиз-у олдимизда ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўп эканини англаяпмиз. Халқда “Мақсад аниқ бўлса, манзил бир қадам”, деган нақл бор. Ишонамизки, биз тўғри йўлдамиз, демак, кўзлаганларимизга Сиз билдирган ишонч билан етамиз. Ёнимиздалигингизга, ёнингизда эканимизга шукр!

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Gulchehra
14:22 14.11.2016

Maqsad shu darajada aniqki, manzil uchun qadam qo'yish shart emas, siz manzildasiz....


Nargiza Iminova
09:19 12.11.2016

Qalampirni bir yowi bilan chin qalbimdan tabrikliman.


Adiz
15:05 11.11.2016

Ажойиб интернет нашр. Бошқа нашрлардан тезкорлиги, кўп қамровлилиги ва таҳлилий йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Қалампир фаолиятининг дастлабки даврарида, мен ўзим ушбу нашр журналистик жамоасининг аъзоларидан бири бўлганман. Ҳозида эса унинг доимий муштарийларидан бириман. Озми кўпми, қалампирнинг ривожига ҳисса қўшган бўлсам, бундан жуда хурсандман. Эсимда, ўзбек интернет сайтларининг кунлик рейтинг жадвалини доим кузатар эдик. Жадвал бўйлаб, поғонома поғона кўтарилган ҳар бир қадамимиз ёдимда. Бир неча ой ичида кучли йигирматталикка кирган ушбу сайт, ҳозирда яна ҳам юқори кўтарилмоқдаки, пастлагани йўқ. Бунинг барчасига ушбу нашрнинг ижодий жамоасининг ўз ишига бўлган муносабати сабабчи. Қалампир ўзбек интернет тармоғида янги тўлқинни бошлаб берган саҳифалардандир. Ушбу ажойиб кунда, қалампир жамоасига энг самимий тилакларимни билдириб қолиб, юксалишда давом этишларига тилакдошмон. Саҳифани кучли ўнликда кўришни интизорлик биан кутаман, Ҳурмат ва эҳтиром билан, Адиз.


Jaxongir
14:18 11.11.2016

QALAMPIR.UZ zur


Sardor
14:17 11.11.2016

Qalampir.uz saytining 1 yoshga to'lishi bilan muborakbod etaman. Ishlaringga omad tilayman



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар