Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди.
Шоир ўзбек миллий санъатининг дарғаларидан бўлган Шерали Жўраев ижоди ҳақида сўз очар экан, кечагина чиққан “юлдузча”лардан тортиб, таниқли санъаткорларни ҳам Шерали Жўраевнинг ортидан бўҳтон қилмасликка ундайди. Ушбу шеърни Жўраевнинг тўнғич ўғли Шоҳжаҳон Жўраев Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
Бирорта устознинг қўлин тутмаган,
Умрида бир бора жонли айтмаган.
Овози бирорта тонда турмаган,
Шералини ғийбат қилмасин.
“Биринчи муҳаббат” дея оққанлар,
“Гулбадан”дан дилга олов ёққанлар.
“Ўзбегим”ни айтиб бола боққанлар,
Шералини ғийбат қилмасин.
Ҳасаддан тунлари уйқуси келмай,
Санъат деворига битта ғишт қўймай.
Ўзининг отасин кимлигин билмай,
Шералини ғийбат қилмасин.
Бугун уни ҳеч ким билмаган бўлса,
Овозидан кўнгли тўлмаган бўлса.
Умрида омади келмаган бўлса,
Шералини ғийбат қилмасин.
Бир пайтлар қўшиғин тинглаб йиғлаган,
Суратин қўйнига солиб ухлаган.
Нега мухлисбўлиб номин булғаган?
Шералини ғийбат қилмасин.
Майли, тан олмагин Аҳад Қаюмни,
Оллоҳ ўзи берар сўнгги ҳукмни.
Нафратига учраб она халқимни,
Шералини ғийбат қилмасин.