Полиция ходими бўйнидаги дор пичоқ ёрдамида олиб ташланган ва у зудлик билан госпиталга етказилган.
Маълум бўлишича, Говинда Балажи Девди исмли полициячи рафиқасига террористларни қай тарзда осиб ўлдиришларини кўрсатмоқчи бўлган. У дастлаб жиноятчилар бошига кийдириладиган қоп ўрнига рафиқасининг сарисини юзига тортган. Кейин шифтга осилган арқондан дор ясаб, кичик курси устига чиққан. Говинда бошини дорга солган вақтда оёқлари остидаги курси йиқилган ва полициячи дорга осилиб қолган.
Говинданинг рафиқаси қўшниларни ёрдамга чақиргунига қадар орадан вақт ўтган. Полиция ходими бўйнидаги дор пичоқ ёрдамида олиб ташланган ва у зудлик билан госпиталга етказилган. Ҳозирда шифокорлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда.
Маълумот учун, осиб ўлдириш жазоси Ҳиндистонда кенг тарқалган ва аксарият ҳолларда қўлланиладиган жиноят туридир. Агар бу жазо ҳарбий трибунал томонидан берилса, маҳбус отиб ташланиши ҳам мумкин. Гарчи Ҳиндистон суди ҳар йили ўнлаб жиноятчиларни осиб ўлдириш жазосига хукм қилсада, жазо чоралари кўпинча умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади. 2000 йилдан буён осиб ўлдириш жазосига тахминан 2000 нафар жиноятчи ҳукм қилинган, бироқ уларнинг атиги тўрттаси осиб ўлдирилган.