...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўлажак рафиқаси қочиб кетган россиялик эркак уни ўлдиришга қотилларни ёллади


15:05, 01.07.2016 Олам
 4 306

Аёл унга турмушга чиқишни истамай қочиб кетгани учун “ўлимга маҳкум” қилинганди.

Новосибирсклик 26 ёшли фуқаро ўзидан 7 ёш катта бўлажак рафиқасини ўлдиришга қарор қилди ва қотилларни ёллади, дея ёзади “Nur.kz” нашри.
 
Ўзидан 7 ёш катта аёлга уйланишни режа қилган новосибирсклик фуқаро режалари чиппакка чиққач, қаллиғини ўлдириш учун қотилларни ёллади. Унинг бу ишидан хабар топган полиция ходимлари воқеалар ривожига шерик бўлишди.
 
Маълумотларга кўра, севгилиси қочиб кетган эркак уни ўлдириш учун қотилларни топади ва 23 июнь куни жиноятчилар билан шаҳар марказидаги дўконларнинг бирида учрашади.
 
Айбланувчи қотилга аёлнинг сурати, яшаш манзили ва Новокузнецкда уни топиш мумкин бўлган жойлар манзили ҳамда 20 минг рубль миқдоридаги авансни беради.
 
Орадан уч кун ўтиб, 29 июнь куни ҳуқуқ- тартибот органлари иштирокидаги операция давомида қотил буюртма бажарилгани ҳақида мижозга хабар беради. Шундан сўнг, мижоз содир этилган қотиллик учун унга келишилган пулнинг қолган қисмини бераётган вақтда далилий ашёлар билан бирга қўлга олинади. 
 
Ҳозирда қаллиғини ўлдиришга одам ёллаган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Новосибирск Қотиллик Жиноят Полиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!