Йигитча кенгуру устига портловчи моддани ўрнатиб ҳайвонни полиция тўпланиб турган жойга қўйиб юбормоқчи бўлганига иқрор бўлди.
Аниқланишича, Севдат бу ишни 2015 йилнинг 25 апрель санасида Мельбурнда Ветеранлар куни муносабати билан уюштирилган тадбир вақтида амалга оширмоқчи бўлган.
Бироқ полиция ҳодимлари йигитчанинг режасидан унинг Буюк британиялик 15 ёшли ўсмир билан ёзишмалари орқали хабар топишган. Маълумотларга кўра, Бесим ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимларининг бошларини танасидан жудо қилмоқчи ҳам бўлган.
“Мен уларнинг бошларини олиб ташлашни истардим”, деб ёзади Бесим ўсмир дўстига.
2016 йилнинг январь ойида Бесим қўлга олинганига қарамай, шу вақтгача у ўз айбини тан олишни истамаганди. У кеча, 30 июнь куни у ўз айбига иқрор бўлди. Террористик акт содир этишда айбланаётган Бесим умрбод қамоқ жазосига хукм қилиниши мумкин.