...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий кореялик дипломат Жанубий Кореяга қочиб кетди


18:09, 17.08.2016 Олам
 3 678

КХДР тарихида юқори мартабали дипломатнинг қочиб кетиши билан боғлиқ воқеа шу кунгача кузатилмаган эди.

Шимолий Кореянинг Буюк Британиядаги элчиси ўринбосари Таи  Ён Хо оиласи билан Жанубий Кореяга қочиб кетди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
 
У КХДР тарихида мамлакатдан қочган энг олий мартабали дипломат бўлди.
 
Жанубий Кореянинг Бирлашиш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, дипломат КХДРдаги сиёсий тузумдан норозилиги ва болаларининг келажагини ўйлаб шу қарорга келган. 
 
Вазирлик Хонинг Жанубий Кореядан сиёсий бошпана сўраши билан боғлиқ бошқа маълумот бермади.
 
Вазирлик вакилининг таъкидлашича, Таи  Ён Хо ва унинг оиласи Корея Республикаси ҳимояси остида ва мутасадди органлар унинг мамлакатда яшаши учун ҳуқуқий тартибларни амалга оширмоқдалар.
 
Пхеньян доимий равишда Сеулни фуқароларни йўлдан уришда ва ўғирлашда айблайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Жанубий Корея Дипломат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!