Дандунлик тадбиркорларнинг кўпчилик шериклари Шимолий Корея фуқароларидир.
Хитойнинг Дандун шаҳри Шимолий Корея томонга нисбатан ботиқроқ ҳудудда жойлашган. Шимолий Кореяга нисбатан қўлланаётган санкциялар бевосита ушбу шаҳарнинг тараққиётига таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда “CNN.com” нашри хабар бермоқда.
Шаҳар ўтган йиллар мобайнида айнан Шимолий Кореянинг таъсири натижасида ривожланиб келган эди. Сабаби, Дандунда асосий харидорлар шимолий кореяликлар ҳисобланишади. Шунингдек, бу ерлик бизнесменларнинг айтишича, Дандун шаҳри тадбиркорлари Шимолий Кореядан кўмир импорт қилади ҳамда у ердан келган ишчи кучидан фойдаланишади.
Дандун шаҳрининг иқтисодий инқирозга юз тутаётганига сабаб Шимолий Кореяга нисбатан БМТ томонидан тасдиқланган санкциялар натижасида Хитой кўмир импортини таъқиқлаб қўйилган ва шимолий кореялик ишчиларни ёллашга чекловлар қўйилганидир. Дандунлик тадбиркорларнинг кўпчилик шериклари шимолий кореяликлардир. Бугун эса шаҳарда дўконлар деярли бўшаб қолган ва аҳолининг харид қуввати кескин равишда пастлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар қўллангунича унинг асосий савдо шериги ҳисобланган.

Икром Раҳмон