...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея кетма-кет иккита баллистик ракета учирди


12:38, 18.03.2016 Олам
 3 206

Бу билан КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир қанча резолюцияларини бузди.

Пентагоннинг тасдиқлашича, Шимолий Корея бугун кетма-кет иккита баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “CBC News” хабар бермоқда.

“Япон денгизи томонга учирилган икки баллистик ракета БМТ Хавфсизлик кенгашининг бир қанча резолюцияларини яққол бузилиши демакдир”, – дейди АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Мишель Балданса.

Балдансанинг таъкидлашича, “КХДР минтақадаги кескинликни оширишдан ўзини тийиши керак”. Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, иккинчи ракета радарлардан 17 км баландликда йўқолиб қолган, бу эса ракетанинг ҳавода портлаганидан дарак беради, дея “Yonhap” маълум қилди. Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти КХДРнинг ракета учириши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани ҳақида хабар берилганди.

Шимолий Корея ўртача узоқликка учувчи “Нодон” ракеталарини учирган. Март ойининг бошида БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши бир қатор санкциялар пакетини тасдиқлаган эди. Бунга Пхеньяннинг январь ойида ядро синовлари ва февраль ойида эса ракета учиргани сабаб бўлган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:КХДР Шимолий Корея Баллистик ракета Нодон Мишель Балданса БМТ БМТ Хавфсизлик кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!