Ироқ туркман миллий ҳаракати вакили Аббос Баётли маълумотига кўра, содир бўлган отишмада бир нафар курд миллатига мансуб шахс қурбон бўлган ва икки киши яраланган.
Керкукда Ироқ Курдистони мухтор вилояти ҳарбий кучлари пешмерга томонида маҳаллий туркманларга қарши қуролли ҳаракат олиб борилган. Натижада, тарафлар ўртасида отишма содир бўлган.
Ироқ туркман миллий ҳаракати вакили Аббос Баётли маълумотига кўра, содир бўлган отишмада бир нафар курд миллатига мансуб шахс қурбон бўлган ва икки киши яраланган.
Бу вазият Ироқ Курдистони мухтор вилояти раҳбарлари томонидан курдларга қарши бир “иғволи ўйин” сифатида баҳоланмоқда.
Ироқ Курдистони мухтор вилоятида 25 сентябрь куни ўтказиладиган мустақиллик референдуми Ироқ ҳукумати ва минтақадаги бошқа давлатлар томонидан кескин қаршиликка учрамоқда.
Ҳозирда бу референдумни фақат Исроил томони ёқлаб чиқди.