Яқиндагина “Дийдор ширин” кўрсатувида Шерали Жўраев иштирокидаги лавҳалар кесиб ташланган эди.
Ҳофиз “My5” телеканали орқали намойиш этиладиган “Дийдор ширин” кўрсатувининг Янги йил байрами сонида иштирок этди, бироқ дастур унинг иштирокидаги лавҳалар кесиб ташланган ҳолатда эфирга узатилди.
Шундан сўнг, Жўраевнинг катта саҳналарга қайтиши, хусусан, телевидениега чиқиши билан боғлиқ гап-сўзлар яна тин олганди.
15 январь куни “Миллий ТВ” телеканали Шерали Жўраевнинг 2016 йил яратилган “Парижон” номли қўшиғига ишланган видеоклипини намойиш этишни бошлади. Бу ҳақдаги хабарлар ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
Бундан аввал, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова ҳам катта саҳналарга қайтарилиб, уларнинг қўшиқлари ҳам радио ва ТВ эфирларида тақдим этилиши бошланган эди.
Тез орада Шерали Жўраев ҳам телевидениедаги кўрсатувларда ҳам кўриниш берса, ажаб эмас.