Икки мамлакатнинг прокурорлари доимий равишда одам савдоси ва турли жиноятлар бўйича тажриба алмашиб туришади.
Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинган. Юрий Чайка мунозаралар аввалида ўзбек ва рус прокуратураларининг алоқалари ўзаро илиқ ва ишончлилик муносабатларига асосланганлигини таъкидлаб ўтди.
Юрий Чайканинг сўзларига кўра, икки томонлама муносабатлар ШҲТ, БМТ ва Халқаро прокурорлар ассоциацияси доирасида янада мустаҳкамланиб бормоқда. Бундан ташқари, икки мамлакатнинг прокурорлари доимий равишда одам савдоси ва турли жиноятлар бўйича тажриба алмашиб туришади.
Учрашув якунига кўра, Россия Федерацияси Бош прокуратураси академияси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ўртасида кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.