...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайхотоҳур туманида 20 ёшли йигит дўстини отиб қўйди


18:55, 09.02.2018 Жамият
 7 416

С.Ғуломов “LION Brend” русумли пневматик милтиқнинг ичида ўқ йўқ деб ҳисоблаб, тепкини босиб юборган.

Кеча, 8 февраль куни кечаси Тошкент шаҳридаги уйлардан биридан ўқ овози эшитилди. 20 ёшли йигит ўз дўстини отиб қўйди. Бахтсиз ҳодиса ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа Шайхонтоҳур туманидаги Тутзор берк кўчаси 23-уй олдида содир бўлган. Шу уйда яшовчи 1997 йилда туғилган С.Ғуломов “LION Brend” русумли пневматик милтиқнинг ичида ўқ йўқ деб ҳисоблаб, тепкини босиб юборган. Аммо милтиқ ичидаги ўқ отилиб, унинг таниши шу кўчада яшовчи К. Тошпўлатовнинг юзига тегиб кетган.
 
Жабрланган К.Тошпўлатов шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Милтиқ Шайхонтоҳур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар