Жабрланганларнинг 3 нафари оғир аҳволда бўлиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Москва вилоятидаги Торбеево қишлоғида хусусий уйлардан бирининг омборхонасида газ баллони портлаб кетган. Оқибатда эса 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланган. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жабрланганларнинг 3 нафари жонлантириш бўлимида, яна 2 нафари енгил даражада яраланган.
Хабарда айтилишича, портлаш фермада содир бўлган. Ҳодисага эса газ баллонидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлган.