Ахрор Қосимов турк тилини яхши билгани учун Сурияга юбориладиган ИШИД тарафдорларини қабул қилиш ва кузатиш ишлари билан шуғулланган.
Ахрор Қосимов 2011 йилда Туркияга ишлаш мақсадида чиқиб кетади ва у ерда талончилик билан шуғулланади.
2013 йилда у бундай жиноятлари учун Истанбул шаҳар суди томонидан 11 йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинади.
Қамоқда эканлигида Суриядаги ИШИД терроричилик гуруҳи тарафдори билан танишади ва 2015 йилда уларнинг ёрдами билан қамоқдан қочади.
Истанбулнинг Каяшаҳир мавзесидаги Сурияга ўтказиладиган шахсларнинг вақтинчалик яшаш манзилига жойлашади.
Ахрор Қосимов турк тилини яхши билгани учун Сурияга юбориладиган ва кутиб олинадиган ИШИД тарафдорларини қабул қилиш ва кузатиш ишлари билан шуғулланган.
Кейинчалик у Ўзбекистонга келиш учун зимдан таёргарлик кўриб борган ва қалбаки паспорт билан Грузия ҳамда Россия орқали ўз ватанига кириб келишни мақсад қилган.
МХХ ходимларининг кузатувида бўлиб турган Ахрор Қосимов Ўзбекистонга кириб келганида қўлга олинди.
Айбланувчи Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.