...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Сузук ота” мақбарасини зиёрат қилди


18:05, 09.02.2018 Жамият
 3 450

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларига ташрифи давомида ушбу мажмуада ҳам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 26 май куни бу “Сузук ота” мажмуасида бўлиб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган эди.
 
Президент топшириғига биноан, бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Масжиднинг тарихий биноси сақлаб қолинган ҳолда атрофи кенгайтирилмоқда. 900 кишига мўлжалланган айвон қурилмоқда. Шунингдек, ҳунармандлар учун устахоналар, автотураргоҳ ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 1 сентябрида якунланиши мўлжалланган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур  туманига ташрифи давомида ушбу мажмуада ҳам бўлди.
 
Мазкур маскан зиёрати чоғида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди.
 
Президент мажмуадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Зиёратчилар учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Теглар:Сузук ота Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар