Тошкент вилояти ҳокимлигида тайинлов амалга оширилди.
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Одилхон Боқиевич Рустамов тайинланган. Ушбу лавозимда Одилхон Рустамов саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари йўналишига масъул этиб тайинланди.
Одилхон Рустамов шу кунгача вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Маҳмуд Сотиволдиевич Абдураҳмонов ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Одилхон Рустамов қарийб беш ойдан буён Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида ишлаб келатган эди.
У 1993–2016 йилларда солиқчилик тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган.