Шаҳзода бу борада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлар Улуғбек Раҳматуллаев ва Манзура Йўлдошевани ортда қолдирди.
Хонанда жорий йилнинг февраль ойида ҳамкасби Шоҳруҳ рэпер билан ҳамкорликда “Кет” номли қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этганди. Кўп ўтмай ушбу қўшиққа видеоклип ҳам суратга олинди. Клип “YouTube.com” сайтига 3 февраль куни жойлаштирилганди. Бугунгача уни 1 миллион 700 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилгани маълум бўлди. Бу февраль ойида бошқа хонандалар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев ва Манзура Йўлдошева, хонанда Шоҳруҳхон томонидан тақдим этилган янги клипларни ортда қолдириб, энг юқори натижани Шаҳзода ва Шоҳруҳ қўлга киритганидан далолат.
Қулоққа ёқимли, сўзлари тез тилга ўрнашадиган мазкур қўшиққа ишланган видеоклип ҳам ҳаётийлиги билан бошқаларникидан фарқ қилади. Шу сабаб ҳам уни томошабинлар яхши қабул қилгандир.
Маълумот учун, эртадан Шаҳзоданинг “Истиқлол” санъат саройидаги 7 кунлик концерт дастурига старт берилади.