...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адольф Гитлер вафот этган кунда россиялик хонандалар Филипп Киркоров ва Андрей Губин туғилди


13:00, 30.04.2016 Бу қизиқ
 6 214

Адольф Гитлер 1945 йилнинг 30 апрель куни вафот этганди.

Ҳар бир кун тарихда муҳим саналар билан муҳрланган.  Бирор бир кун йўқки,  ўтмишда ёки яқин тарихда эътиборга молик воқеа бўлмаган бўлса.  Қуйида 30 апрель санасида бўлган тарихий воқеалар ва машҳур шахсларнинг туғилган кунлари ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Туғилган кунлар
 
1. 1662 йил Англия қуроличаси Мария II туғилди.
 
2. 1777 йил германиялик машҳур математик,  астроном ва физик Карл Фридрих Гаусс таваллуд топди.

3. 1967 йил Россия эстрадаси юлдузи Филипп Киркоров туғилди. У Болгариянинг Варна шаҳрида дунёга келган.
 
4. 1973 йил америкалик машҳур қўшиқчи Акон дунёга келди.
 
5. 1982 йил америкалик актриса Кристен Данст таваллуд топди. Актриса “Вампир билан интервью”, “Ўргимчак одам” фильмларида бош ролларни ижро этган.
 
6. 1992 йил “Барселона” футбол клубининг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штеген дунёга келди.
 
7. Россиялик таниқли хонанда Андрей Губин таваллуд топган.
 
Тарихий воқеалар
 
1. 1598 йил Америкада илк театр пьесаси намойиш этилди.
 
2. 1789 йил Жорж Вашингтон Америка Қўшма Штатларининг биринчи президенти сифатида иш бошлади.
 
3. 1945 йил собиқ Иттифоқ армияси Берлинда Рейхстаг биносига ҳужум бошлади.
 
4. 1945 йил Адольф Гитлер вафот этди.
­­
5. 1967 йил Москвада Останкино телеминораси қуриб битказилди. Мазкур телеминора ўша пайтда дунёнинг энг баланд минораси эди (баландлиги деярли 540 метр).
 
6. 1988 йил машҳур қўшиқчи Селен Дион Швейцария номидан Дублинда ўтказилган 33 “Eurovision” қўшиқлар танловида ғолиб бўлди.
 
7. 2009 йил Буюк Британия Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Адольф Гитлер Филипп Киркоров Андрей Губин 30 апрель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!