...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филипп Киркоров ўғирлик учун суд олдида жавоб беради


18:21, 10.11.2016 Олам
 6 000

Россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоров ўғирликда айбланмоқда.

Францияда машҳур бўлган “Space” гуруҳи ва унинг раҳбари Дидье Маруани россиялик машҳур хонанда Филипп Киркоровга қарши арз билан судга мурожаат этмоқчи. Бу ҳақда “Korrespondent.net” сайти хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Киркоровнинг “Жестокая любовь” қўшиғи “Space” гуруҳининг “Symphonic space dream” композициясидан олинган. Бу қўшиқнинг муаллифи эса Дидье Маруани ҳисобланади. Бу таронанинг кўчирилганлиги борасидаги фактни экспертиза тасдиқлаган.
 
Маруани илк марта судга берган даъвосида Киркоровнинг юқоридаги қўшиғини куйлаши тақиқланишини ва муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги учун 75 миллион рублдан ортиқ миқдордаги компенсация талаб қилганди.
 
Франциялик мусиқачи арз қилган даъвода фақатгина Киркоров эмас, балки “Жестокая любовь” қўшиғи муаллифи Олег Попков, Филипп Киркоров Production, Sony Music Entertainment каби компаниялар ҳам жавобгар.
 
“Space” гуруҳи юристининг айтишича, шу ҳафтада Филипп Киркоровга қарши қиймати 5 миллион долларни ташкил этувчи иккинчи даъво аризаси тақдим этилади.
 
Ўз навбатида Киркоровнинг иш юритувчиси франциялик ҳамкасблари билан келишиб, тушунмовчиликларни бартараф этиш ҳаракатига тушиб қолган.
Расулова Дурдона

Теглар:Филипп Киркоров Дидье Маруани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!