Сиз кўриб турган тасвирларни герцогинянинг ўзи суратга олган.
Бугун, 2 май куни Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтоннинг қизи Шарлотта 1 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан Кейт уни туғилган кунидан бир кун аввал суратга олди ва ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Албатта, бу суратларни расмий деб аташ мумкин.
Бу тасвирлар оз вақт ичида интернетда машҳур бўлиб кетди. Суратларда Норфолкда истиқомат қиладиган оиланинг, хусусан, Шарлоттанинг кундалик кўриниши акс этган. Кўриб турганингиздек, Шарлотта майсазор устида ўйинчоқлар ортилган аравачасини судраб кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шарлотта Лондоннинг Авлиё Мария касалхонасида 3,7 килограмм вазн билан дунёга келганди.
Бу герцог ва герцогинянинг иккинчи фарзанди бўлиб, биринчи фарзанд бундан икки йил аввал 2013 йилда дунёга келган.

Умида Якубова