Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни бир кун ичида интернет орқали 20 мингга яқин фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.
Мазкур қўшиқ шеъри Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб. Мусиқаси эса Сарвар ва Комилга тегишли.
Бу қўшиқ Истиқлолнинг 25 йиллиги муносабати билан яратилган бўлиб, унда хонанда ўтган йиллар давомида қўлга киритилган ютуқларни куйга солади. Клип ҳам қўшиққа ҳамоҳанг тарзда ишланган. Унда Истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар, кенг имкониятлар, дуодаги кексалару фарзандининг ютуқларидан мамнун ота-оналар тасвирланган.
Ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан кўплаб санъаткорлар Ватан ҳақидаги янги қўшиғини тақдим этиши анъана тусига кирган. Бу борада ҳар йили Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова пешқадам бўларди. Бу йил эса Шаҳзода бошқа ҳамкасбларидан аввал отни қамчилади.
Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни бир кун ичида интернет орқали 20 мингга яқин фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.
Сиз ҳам қўшиқни тинглаб, клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.