...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Муҳаммедованинг Дилором Омонуллаевани ҳақоратлашига юрист қариндошлари ҳуқуқ берганми?


20:15, 08.07.2017 Шоу-бизнес
 24 545

Шаҳзода Муҳаммедова яна ўзининг аслзодалардан эканини эслатиб, холаси таниқли ҳуқуқшунос эканини, Муҳаммедова ҳамма адвокатларнинг устози бўлган холаси Зумрад Инағомжонова билан маслаҳатлашишини ёзади.

Шаҳзода Муҳаммедованинг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевага иддаолари соат сайин ортмоқда. Актриса зиёлилар, маданият ва санъат соҳасининг кўзга кўринган вакилларининг танқидларидан кейин ҳам тўғри хулоса чиқармай, ижтимоий тармоқларда Дилором Омонуллаевага аталган ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдиришда давом этмоқда.
 
Дилором Омонуллаева бўлиб ўтган воқеалардан сўнг интервью бериб, вазиятга бошқа тарафдан қараётгани, Шаҳзода билан бақир-чақирга тоқати йўқлиги ва бу унинг даражасига тўғри келмаслигини айтганди. Шаҳзода Муҳаммедова эса интервьюга нисбатан шундай муносабат билдирган:
 
“Уят бу аёлга! Берган интервьюсига ёқа ушладим. Ёлғонни, бўлмаган воқеаларни ҳам гапирибди. Эсиз, аудио ёқиб кирсак бўлар экан ҳамма талабалар. Мен машҳурман, деганмушман. Менимча, аҳмоқ одам ҳам шундай демаса керак-ов. Кинода ишлайман, актрисаман дедим, холос. Президент билан сўрашганман демадим. У аёл, аксинча, бирга тушган суратларини югуриб кириб кетиб олиб чиқди. Кейин имтиҳонда Райҳоннинг қўшиғини айтаман, демадим. Уларни ўзлари олдиндан эстрадамиз юлдузларини менсимай Райҳон, Лола, Шаҳзоданинг овозлари йўқ, қўшиқлари бўлмайди, деди. Кейин мен Кумуш Раззоқованинг қўшиқларини ҳаммасини биламан дедим. Ижроимдан сўнг Яратган берган қобилиятинг бор, лекин овозинг ишланмаган, деб жеркиб ташлади”.
 
Шаҳзода Муҳаммедова яна ўзининг аслзодалардан эканини эслатиб, холаси таниқли ҳуқуқшунос эканини, агар Дилором Омонуллаева мазкур ҳолат бўйича адвокатлар билан маслаҳатлашадиган бўлса, Муҳаммедова ҳамма адвокатларнинг устози бўлган холаси Зумрад Инағомжонова билан маслаҳатлашишини ёзади.
 
“Менинг холам юридик фанлари доктори, профессор Зумрад Инағомжонова. Бу аёл кўплаб юрист, адвокатларга, хусусан, отамларга ҳам таълим берган. Мен ҳеч кўрмаганман ҳалигача талабаларга бу тарзда дўқ уриб, мурожаат қилиб, менсимай турткилаганларини. Уларнинг муомалаларини ва маданиятларини кўрсангиз, ҳавас қиласиз. Агарда бу аёл адвокатлар билан маслаҳатлашмоқчи бўлсалар, мен уларнинг ҳаммасини устози бўлган холам билан маслаҳатлашаман. Бу адолатсизлик! У аёлнинг хонасидан миллионлаб талабалар йиғлатиб, турткиланиб чиқариб юбориляпти. Курс ишларини катта пул эвазига ёпиб берар экан. Олий даргоҳда таълим берадиган инсонлар маданият улашувчи шахслар бўлиши керак. Мен бутун ўзбек ёшлари, абитуриентлар, талабалар номидан оддий ҳақиқатларни гапирдим. Кўплаб талабаларни турткилаётганини ўз кўзим билан кўриб, ачиндим ёшларга. Бу инсонга Яратган бас келмаса, бандаси бас келолмайди. Азроил ҳақида кўп эшитгандим, тасаввурим йўқ эди. Энди тасаввурга эгаман... Мен Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатганман. Шунча олий таълим олиб, университетда бундай инсонни кўрмаган эканман. Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Келажак биз ёшларники, биз буюк юрт фарзандларимиз, шу юртга арзийдиган муносиб ёшлармиз. Давлатимиз байроғини керак бўлса, бутун дунё бўйлаб кўкларга кўтараман”, деб ёзади Шаҳзода Муҳаммедова.
 
Шаҳзода Муҳаммедова сўзлари сўнгида ёзган гаплари билан ўзини Ватанпарвар қилиб кўрсатишга урингани кундек равшан. Аммо бу гаплар уни юқоридаги ҳақоратлар ва бўҳтонлардан қонун олдида ҳимоя қила олармикин? Кечадан буён актриса дунёнинг кўплаб мамлакатларида чин маънода Ўзбекистон байроғини кўтара олган, ўзбек санъатига жуда катта ҳисса қўшган аёлни бир неча бор ҳақоратлади. Руҳан касал, разил деди, ишдан бўшатишни талаб қилди. Азроилга таққослади, пора олаётганига шаъма қилди. Аммо Дилором Омонуллаева ҳамон сабр ва оғир-босиқлик билан уни эшитяпти. Шуни айтишса керак-да, андишанинг отини қўрқоқ қўйди, деб. Қизиқ, Шаҳзода Муҳаммедованинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим аҳамиятга эга профессор, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаеванинг устидан шундай ҳақоратларни ёзишига ким ҳуқуқ берган. Юридик фанлари доктори бўлган холаси Зумрад Инағомжоновами ёки тўкис ҳаёт. Бу кетиш бўлса, мавзуни узоқ давом эттирамиз.  

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Дилором Омонуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Маликахон
09:10 11.07.2017

Бу холат хозирги хеч кийинчиликларсиз унвон ва мартабага эришган хонандачалар ва санъаткорчаларнинг хакикий башарларини куришимизга имкон берди. У сохта кугирчок мухамедованинг оркасида кайси акахони ёки опахони турганини билмадму лекин кимдир ишонгани борда, энди буларни танобини тортмаса юкорирокдаги хурматли инсонларга хам сакрай бошлайди.У яхни Мухамедова иктидорсиз кугирчокка ухшайди!Дилором опага соглик ва сабр тилайман!


ilhomjon
13:43 10.07.2017

uz zamonasining qahramonlarini oyoqosti qilayotgan kaltafahm vatan shani haqida gapirishining uzi tarbiyasizlik-ku


Uktambek
09:34 10.07.2017

Узбекистон Республикаси маданияти ва санъатига жуда куп мехнати синган инсонни хакорат килишга ,унга тухмат килишга хали она сути огзидан кетмаган,узини бемаъни фильмлардаги бачкана роллари билан узини "юлдуз" санаётган тарбиясиз ва хаёсиз Шахзодани(асли исмини билмайман) нима хакки бор? Нима шахар бедарвозами?Маданият вазири ва уни уринбосарлари каёкка караяпти?Агар бу олифта хаёсизга вактида чора курилмаса эртага шу нусхага ухшаган бошка бир "юлдузча"бошка бир обрули, халол,хурматли маданият ходимини бемалол хакорат килиб чикиши мумкин.Узбекистон Маданият вазирлиг рахбарларини Ш.Мухаммедовадан тиллари кисик жойлари булмаса бу бетамизга нисбатан зудлик билан катъий ЧОРА куришлари керак!!!


рима
22:00 09.07.2017

Bu yerda hech qanaqa tekshiruvga hojat yuq. Ustozlar har qancha shogirdlarga tanbeh bersalar xaqlari bor. Shogird odobli bulsa ustoz jaxl qilmaydi. Shaxzodani gaplaridan uni qanchalik tarbiya kurmagan ekanligi kurinib guribdi.


Калампирга хос булмаган муносабат
16:31 09.07.2017

Сайтга хос булмаган муносабат. Олийгохларга бориб имтихонни курмай езмаган маъкул. Шахзода езибди, ичидан эзилиб минглаб одамлар каби юрмаган.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!