...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Ўзбекистон" телеканали Шаҳзода Муҳамедова ҳақидаги кўрсатувни эфирга беришдан қўрқди...ми?


21:49, 20.07.2017 Шоу-бизнес
 20 014

Мазкур хабаримиздан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда турли муҳокамалар, эътирозлар кучайди. Таҳририятимиз телефонлари тинмади.

Аввалроқ, актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Дилором Омонуллаевани ҳақорат қилгани билан боғлиқ машмаша “Ўзбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқованинг “Учбурчак” номли ток-шоусида бугун, 20 июль куни соат 20:05 да муҳокама қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Лекин негадир ТВ-дастурлар кетма-кетлигидан жой олган "Учбурчак" кўрсатуви "йўқ" бўлиб, ўрнига ҳали "навбати" келмаган "Объектив нигоҳида" кўрсатуви эфирга узатилди. Шаҳзода Муҳамедова ва Дилором Омонуллаева можароси ҳақидаги кўрсатув нега олинганини ҳатто "Учбурчак" кўрсатувининг муаллифлари ҳам билолмай ҳалак.

Мазкур хабаримиздан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда турли муҳокамалар, эътирозлар кучайди. Таҳририятимиз телефонлари тинмади. Ушбу можаро телевидение орқали ўз ечимини топишини кутган одамлар ҳам йўқ эмасди. Шу кетиш бўлса, "Ўзбекистон" телеканалига бўлган ишонч яна йўқолиши мумкин.

"Ўзбекистон" телеканали мазкур кўрсатувни эфирга бериш ҳақида бонг уриб, энди лафзсиз чиқди. Ёки Шаҳзода Муҳамедова кўрсатувни эфирдан олдириб ташлашга қодирми? Ёинки телевидение мутасаддиларининг журъатлари етмадими?

Катта эҳтимолга кўра, кўрсатув эртага, 21 июль куни эфирга узатилиши мумкин. Лекин буни ҳеч ким аниқ билмайди. Ҳатто кўрсатув ижодкорлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова ҳам.

Эслатиб ўтамиз, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, бастакор Дилором Омонуллаевани ёшларга қўпол муносабатда айблаб, ҳақорат қилган эди. Муҳаммедова ўз иддаоларида Омонуллаевани разил инсон, руҳий касал деб, пора олишига шаъма қилди.

Теглар:Шаҳзода Муҳамедова Дилором Омонуллаева Учбурчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Aliev
03:31 21.07.2017

Sexrli oynaga nima bo'ldi. Zamonamiz va assosan yurtimizdagi katta o'zgarishlar va islohotlar ichida kelajak sari qo'yiladigan qadamlar,qilinadigan ishlar to'g'risida aql yuritiladigan chog'da san at olamidagi ko'zga ko'ringan xizmatlari uchun halq va davlat etiboridagi prafesor va yoshlar orasida harakteri va ro'llari bilan ajralib turuvchi aktrisa o'rtasidagi mojaro avvaliga maishiy bir holatday tuyuldi qachonki bizning sexrli oynamiz bo'lgan O'zbekiston teleradio kanalidagi shu mavzu borasida tayorlangan ko'rsatuv jadvaldan tushib qolmagunicha! Meni qiynayotgan savol shuki qanchadir jismoniy va moddiy harakat va harajatlar evaziga tayorlanagan ko'rsatuv nega efir jadvalidan tushib qoldi ekan, bu joyda albatta bir savol BU HOLATGA NIMA YOKI KIM TASIR ETDI ekan. Butun boshli telekanalga tasir o'tqazuvchi kuch aslida bir texnik xatodir deb o'zimizga dalda berishga harakat qilayapmiz-ku AMMO....


gulruh
00:44 21.07.2017

Qars ikki qoldan chiqadi nega bu masalaga bir tomonlama baho berilayapti taniqli bilimli dona insonlar nega birovlarning ishiga aralashib ignadan fil yasayabdi haqorat qilgan bolsa gonun borku o zlari hal qilishadi .Ozbekiston telekanaliga kelsak shunsha dolzarb mavzular qolib kimlarningdir janjalini muhokama qilishadimi uyat .



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!