...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Муҳаммедова ўзи роль ижро этган фильмларни мултфильмга қиёслади...ми?


12:08, 18.12.2015 Шоу-бизнес
 9 448

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова яна эътибор марказида. Унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига “Эътироф” мукофоти ҳақида ёзиб қолдирган фикрлари муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Ўзбек киносининг кўзга кўринган актрисаларидан бири Шаҳзода Муҳаммедова шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳар қачонгидан фаол. Яқиндагина унинг номи билан  ижтимоий тармоқларда саҳифа очганларга қатъий чора кўрмоқчилиги ҳақида хабар қилган эдик. 17 декабрь куни актрисанинг Instagram’га жойлаган навбатдаги сурати ва унга қолдирган изоҳи ҳам   муҳокамаларга сабаб бўлди. Хуллас, Шаҳзода Муҳаммедова яна эътибор марказида.

“Эътироф” тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг яхши мултқаҳрамонлари” номинациясида биз бор эканмиз”, - дея гап бошлаган Муҳаммедова ўзи тузган рўйхатни ҳам ҳавола этди.

“1. Муқаддас Саъдуллаева
2. Ситора Алимжонова
3. Наргиза Салмонова
4. Луиза Расулова
5. Шаҳзода Муҳаммедова
Овоз беринг энг яхши мултфильмда рол ижро этган актрисага. Раҳмат “Йил актрисаси”га қўйишмаса ҳам ҳеч бўлмасашу номинацияга лойиқ деб қўйишибди. Раҳмат эътибор учун! Энди фильмларда эмас, мултфильмларда роль ижро этамиз, чунки айнан шу номинацияга қўйишди”, - деб фикрларини якунлар экан, бу гаплари ҳазил эканини айтишни ҳам унутмади.

Ҳар қандай ҳазил ортида, ҳақиқат бор деганларидек Муҳаммедованинг юқоридаги киноялари ортида ҳам Шаҳзоданинг ўзигагина аён бўлган ҳақиқат ётган бўлса ажаб эмас. Кузатувларимиздан аёнки, актриса Шаҳзода Муҳаммедова бирор масалага ўз-ўзидан эътибор қаратиб, вақт сарфлайдиган, шунчаки ҳазиллашадиганлар тоифасидан эмас. Балки ҳақиқатдан ҳам “Эътироф-2015” номзодлар рўйхатида унинг номини кўрмасмиз. 

Масаланинг яна бир жиҳати бор. Муҳаммедова танқидий фикрлари орқали ўзи роль ижро этган фильмларни мултфильмга қиёс этмаяптимикин? Бу саволларнинг барчасига тез орада актриса билан сайтимиз учун бўлиб ўтадиган интервьюда жавоб топасиз. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Шаҳзода Муҳаммедова Instagram "Эътироф" 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sherzod
23:40 20.12.2015

Ijodlariga omad tilaymiz



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!