Актриса Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ўзбек ва хориж хонандаларидан кимларнинг қўшиқларини мунтазам тинглашини маълум қилди.
“Яхши мусиқанинг шайдосиман. Қаерга бормай MP3 player ҳамроҳим бўлади. Мусиқа жанрини эса кайфиятимга қараб танлайман. Шунинг учун ҳам player’имда Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонованинг қўшиқларидан тортиб, Россия эстрадасининг поп йўналишда куйлаган тароналари ҳам бор. Масалан Мот, Полина Гагарина ва бошқалар. Шунингдек, япон тилида ижро этилган қўшиқлар ва мумтоз мусиқани ҳам севиб тинглайман. Ва албатта шуларнинг ичида инглиз тилидаги мусиқалар жуда ҳам кўп. Сиз қандай мусиқани тинглайсиз?”, деб ёзади Матчонова.
Хонанданинг ёзиб қолдирган саволига кўплаб мухлислари жавоб йўлламоқда. Унда ҳар бир фойдаланувчи ўзи ёқтирган қўшиқ номини ва уни ижро этган қўшиқчининг исмини ёзиб қолдиряпти.
Дарвоқе, Шаҳзода Матчонова хонандалар Шаҳзода, Нилуфар Усмонова ва Динейра билан қалин дугона бўлса ҳам уларнинг қўшиқлари ҳақида лом-мим демаган.