Актриса Шаҳзода Матчонова Президент томонидан мукофотланганини айтиб ижтимоий тармоқлардаги мухлисларига юзланди.
Бугун, 29 август куни актриса Шаҳзода Матчонова ҳам ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганини маълум қилиб, ижтимоий тармоқлардаги мухлисларига юзланди.
“Ҳурматли Юртбошимиз томонидан “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирландим. Жуда бахтлиман!”, деб ёзади Матчонова.
Маълумотларга қараганда, байрам арафасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Масъудов, Саида Раметова, Сайёра Юнусова, Илҳом Фармонов ҳамда хонандалар Анвар Санаев, Зоҳид Юсупов, актёр Алишер Отабоев ҳам мазкур мукофот билан тақдирланишган.
Байрам муносабати тақдирланганлар орасида “MY5” телеканалининг бир қатор ижодкорлари ҳам бор. Мукофот журналистлар Феруза Нодирова, Бахтиёр Тўрахонов, бошловчи Анвар Азимовга насиб этди.