Франциск ҳузурига Цукерберг рафиқаси Присцилла Чан билан ташриф буюрди.
Маълумотларга қараганда, улар коммуникацион технологиялардан қашшоқликка қарши курашишда ва жонли мулоқот маданиятини янада оширишда фойдаланиш ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
Бундан ташқари, Рим папаси ва Цукерберг оғир аҳволда бўлган одамларга умид берувчи чора-тадбирларни муҳокама қилишди.
Маълумот ўрнида, Марк Цукерберг 1984 йил 14 майда АҚШда туғилган. У 2012 йилда Присцилла Чанга уйланди ва уларнинг ҳозирда бир қизи бор. Facebook асосчисининг бойлиги деярли 52 миллиард АҚШ долларига тенг (2016 йил май).