Боксчи навбатдаги жангини мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказиши ҳақида хабар берган эди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаменти мазкур жанг олдидан Шаҳрамнинг фикрлари билан қизиқди.
“Жангга тайёргарлик одатдагидек давом этмоқда. Мен доимий тартибга қатъий риоя қиламан ва тайёргарликни асло бўшаштирмайман. Машғулотлар жуда яхши давом этмоқда. Бир ой давомида Ўзбекистонда бўлиб, турли тадбирларда иштирок этдим.
Табиийки, бу вақт ичида машғулотларни кўнгилдагидек олиб бора олмадим. Аммо барчаси яхши бўлади. Умид қиламанки, чиройли жанг кўрсатиб, баҳсни ўз фойдамга ҳал қиламан”, деди Шаҳрам Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини 15 июль куни мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказади.