...
МЕНЮ
ONLINE TV

Етти йил уруш гирдобида қолган шаҳар озод қилинди


10:36, 13.07.2018 Олам
 3 826

Тофас шаҳрида жангарилар бир неча бор тинчлик музокараларини барбод қилганлар.

Суриянинг Даръа вилоятидаги Тофас шаҳри жангарилардан озод қилиниб, шаҳарда Сурия Араб Республикаси байроғи кўтарилди.
 
“Бугун, биз Тофас шаҳрида САР байроғи кўтарилишини нишонлаяпмиз. Етти йил давомида бу шаҳар урушдан азият чекди. Бироқ бугун биз террорни қулатдик, барча жангариларни бу ердан қувиб юбордик. Халқ шаҳарга ҳаёт, тинчлик қайтаётганидан хурсанд”, дейди Муҳаммад Ҳалид Ханнус.
 
Даръа шаҳридан 13 км ғарбда жойлашган Тофас шаҳрида жангарилар бир неча бор тинчлик музокараларини барбод қилганлар.
 
“Байроқ кўтариш маросими шаҳар аҳолиси ва бутун Сурия учун жудаям муҳим аҳамиятга эга. Биз террорчилик устидан ғалаба қозона олдик ва энди барқарор ҳаётга қайтяпмиз”, дея таъкидлади генерал Ҳолид Ҳасан аль Ҳасан.
 
Эслатиб ўтамиз, Сурия ҳукумат қўшинлари жангарилар ташлаб қочган Даръа вилоятининг жанубидаги Изра шаҳридан кўплаб қуроллар топганди. Қуроллар орасида оғир зирҳли техникалар ҳам бор эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Тофас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!