Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширган давлат ташрифидан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Икки давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортиб, Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди.
Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳридаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйиш билан давлат ташрифини бошлади.
Сўнг Шавкат Мирзиёев Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиб, Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жароҳатланганларга ўз ҳамдардлигини билдирди.
Куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.
Президентлар икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокаралар ўтказишди ва музокаралар якунига бағишланган матбуот анжуманида иштирок этдилар.