...
МЕНЮ
ONLINE TV

6 апрель учун об-ҳаво маълумоти: Тошкентда қор ёғадими?


20:46, 05.04.2017 Бу қизиқ
 4 787

Соҳа мутахассислари апрель ойи бошида қор ёғиши мумкинлигини айтишганди. Улар адашишмаган экан, эртага айрим жойларда қор ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 6 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +12... +14, кечаси эса -1... +1 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +10... +15, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси эса -2... +3 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси -3... +2 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +12... +17, кечаси -2... +3 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +1... +6 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!