...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Президентликка қасамёди қачон?


18:46, 13.12.2016 Жамият
 6 002

Ўзбекистон Республикаси Президети сайловида ғолиб бўлган Шавкат Миромонович Мирзиёев 88,61 фоизи овоз тўплади.

4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президети сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимини расман 14 декабрь куни қабул қилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу ҳақда расман маълумот берилмаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра Президентиликка сайланган шахс инагурация маросимида қасамиёд қабул қилганидан сўнг расман Президентликка киришади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Инагурация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар