“Дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.
“Дзюдони ҳеч қандай сабабсиз менинг биринчи муҳаббатим, дейиш мумкин. Мен бундан бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланишни ёқтираман: тоғ чанғисида учишни ҳам, сузишни ҳам. Айни пайтда музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Лекин дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.
Путиннинг Японияга сафари 15 декабрь куни бошланади. Россия раҳбарининг кун чиқар мамлакатга қилган аввалги ташрифларининг бирида у “Кодакан” институти спорт залига ташриф қилган эди.