...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давом этмоқда


09:29, 23.06.2017 Жамият
 5 229

Қўқон шаҳар театри 1987 йилда қурилган бўлиб, театр биноси 750 томошабинга мўлжалланган зал замонавий таъмирланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 22 июнь куни Қўқон шаҳар театрини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Қўқон шаҳар театри 1987 йилда қурилган бўлиб, театр биноси 750 томошабинга мўлжалланган зал замонавий таъмирланган.
 
Президент ижодкорлар билан мулоқотда театрнинг халқ орасидаги обрўйи ва нуфузини янада ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
 
“Театрни ҳақиқий маънавият ўчоғига айлантириш учун аввало яхши асарлар керак. Бунинг учун бу ерда таниқли санъат намояндалари, драматурглар билан учрашувлар ташкил этиб, ижодий муҳит яратиш зарур”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, улар учун алоҳида кўп қаватли уй-жой бунёд этиш, театрнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Актёр ва режиссёрларнинг малакасини ошириш, ёш мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давом этмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фарғона Қўқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар