...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “тузалиш йўлига ўтган” маҳбусларни афв этиш юзасидан кўрсатма берди


13:23, 02.10.2017 Жамият
 5 098

Маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш амалга оширилади. 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланган.

Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолаган. “Lex.uz” порталида мазкур фармойишнинг матни эълон қилинди.
 
Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш — Ўзбекистонда барча ислоҳотлар инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганини намоён қилмоқда.
 
Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакалангани, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.
 
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан 30 октябрга қадар синчковлик билан, жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганадилар.
 
Унга кўра, амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этиш таъкидланган.
 
“Тузалиш йўлига” қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда таклифлар Президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия томонидан 20 ноябрга қадар ўрганилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Маҳкумларни афв этиш масаласи Президент фармойиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар