Бир пайтлар “Жаннат водийси” деб, кейинроқ “Ўлим водийси” деб аталган Кашмирда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма юз берди.
Покистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган баёнотга кўра, Ҳиндистон армияси томонидан Кашмир водийсининг Раҳ Чикри ҳудудидаги покистонлик аскарлар томон ўқ узилган.
Отишма натижасида 3 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг бир нафари ҳарбий офицер бўлган. Отишма оқибатида яна 3 нафар аскар жароҳат олган.
Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистон ва Покистон давлатлари ўртасида Кашмир чегарасида 2016 йилдан бери кўплаб қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда.
Маълумот учун, 1947 йилда Буюк Британиядан мустақил бўлган Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари Кашмир масаласида турли ихтилофларга борган.
Ўтган вақт оралиғида бу қарама-қаршиликлар натижасида Кашмирда 70 минг атрофида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Бир пайтлар “Жаннат водийси”, деб аталган Кашмир ҳозирда “Ўлим водийси”га айланган, десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз.