Қонун лойиҳаси Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган эди.
9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган. Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган Қонун 10 январь куни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
камера — махсус қабулхонада жойлашган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган хона;
махсус қабулхона — ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;
махсус қабулхона маъмурияти — махсус қабулхонани бошқаришни амалга оширувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
махсус қабулхона ходимлари — маъмурий қамоқни ўташ режимини таъминлаш мажбуриятларини бажараётган ички ишлар органларининг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги шахслари;
маъмурий қамоққа олиш — маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилади;
маъмурий қамоққа олинган шахс — ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилган фуқаро.
4-модда. Маъмурий қамоқни ўташнинг асосий принциплари
Маъмурий қамоқни ўташнинг асосий принциплари қонунийлик, инсонпарварлик, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишдан иборатдир.
5-модда. Маъмурий қамоқни ўташ асоси
Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори маъмурий қамоқни ўташ учун асос бўлади.
6-модда. Махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати
Махсус қабулхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Махсус қабулхоналар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида ташкил этилади.
Махсус қабулхоналар юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
2-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби
7-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсни қабул қилиш тартиби
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан келтирилади.
Махсус қабулхонага қабул қилиш чоғида маъмурий қамоққа олинган шахсга нисбатан шахсий кўрикдан ўтказиш, бармоқ изларини рўйхатга олиш, ушбу шахсни фотосуратга олиш, ундаги мавжуд ашёларни кўздан кечириш, шунингдек тиббий кўрик амалга оширилади.
Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга у махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши шарт. Агар махсус қабулхонага жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ёзма билдириш йигирма тўрт соатдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилиши керак.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонага қабул қилиш кечаю кундуз амалга оширилади.
8-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсни шахсий кўрикдан ўтказиш ва унинг ашёларини кўздан кечириш
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага келтирилганда шахсий кўрикдан ўтказилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар ҳам кўздан кечирилиши лозим.
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар олиб қўйилади, бундан маъмурий қамоққа олинган шахслар ички тартиб қоидаларига мувофиқ ўзида олиб қолиши ва фойдаланиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар, кийим-бош, пойабзал, ўзга нарсалар ва бошқа ашёлар мустасно. Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёлар шахсий кўрикдан ўтказиш ҳамда ашёларни кўздан кечириш баённомаларида уларнинг тавсифлари ва идентификация рақамлари санаб ўтилган ҳолда кўрсатилади.
Дори воситалари рўйхат бўйича тиббиёт пунктига топширилиб, алоҳида сақланади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга унинг имзоси олинган ҳолда, махсус қабулхона тиббиёт ходимининг кўрсатмаси бўйича қайтарилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан топилган, сақланиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланган нарсалар ва бошқа ашёлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсда мавжуд бўлган, ички тартиб қоидаларига кўра сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланган нарсалар ва бошқа ашёлар ушбу шахснинг махсус қабулхонада бўлиши даврида олиб қўйилади ҳамда у озод қилингунига қадар алоҳида жиҳозланган жойларда сақланади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсни санитария ишловидан ўтказиш ва шахсий кўрикдан ўтказиш махсус қабулхонанинг маъмурий қамоққа олинган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга оширилади.
9-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш ва сақлаш
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва ушбу Қонуннинг 20-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, қоида тариқасида, чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида эркакларнинг аёллардан алоҳида жойлаштирилиши таъминланиши шарт.
Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида жойлаштирилади:
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;
собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;
ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни бир кишилик камераларда сақлаш ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этилишини таъминлашнинг бошқа имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда амалга оширилади.
10-модда. Махсус қабулхонадаги ички тартиб
Махсус қабулхонада режимни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички тартиб қоидалари тасдиқланади.
Ички тартиб қоидаларида махсус қабулхонанинг намунавий тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхонадаги хулқ-атвори қоидалари, шунингдек:
маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва камераларга жойлаштириш;
махсус қабулхона ҳудудига киришда ва ҳудудидан чиқишда шахсларнинг ашёларини, кийим-бошини ва пойабзалини кўздан кечириш, шунингдек кираётган ва чиқаётган транспорт воситаларини кўздан кечириш, тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини, нарсаларни ва бошқа ашёларни олиб қўйиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш, ушбу шахсларни фотосуратга олиш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш, улар сақланаётган хоналарни кўздан кечириш;
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсаларни ҳамда сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган бошқа ашёларни олиб қўйиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший таъминоти, шу жумладан маъмурий қамоққа олинган шахсларда бўлиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг, энг зарур нарсаларнинг, кийим-бошнинг, пойабзалнинг, ўзга нарсаларнинг ҳамда бошқа ашёларнинг номи ва сони;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти;
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар, китоблар, қоғоз ва канцелярия ашёларини сотиб олиш;
почта жўнатмаларини ва йўқловларни қабул қилиб олиш ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларга бериш, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни жўнатиш;
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан пул жўнатмалари олиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳар кунги сайрларини ўтказиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг учрашувларини ўтказиш, шунингдек улар томонидан телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини амалга ошириш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг диний расм-русумларни адо этиши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни меҳнатга жалб этиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалар, таклифлар ва шикоятлар юбориши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона бошлиғи ва у ваколат берган шахслар томонидан шахсан қабул қилиниши;
маъмурий қамоққа олинган, махсус қабулхонада вафот этган шахсларнинг жасадларини бериш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонадан озод қилиш тартиби белгиланади.
11-модда. Назорат ва текширувнинг техник воситалари
Махсус қабулхоналарда жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг, ички тартиб қоидалари бузилишларининг олдини олиш ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг хулқ-атвори тўғрисида зарур ахборот олиш учун назорат ва текширувнинг аудиовизуал, электрон воситаларидан ва бошқа техник воситаларидан фойдаланилади, ушбу воситаларнинг рўйхати ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Махсус қабулхона маъмурияти назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланилаётганлиги ҳақида маъмурий қамоққа олинган шахсларни хабардор этиши шарт.
3-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати
12-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати асослари
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари қонунда белгиланган чекловлар инобатга олинган ҳолда ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланади, шунингдек мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қонунда назарда тутилган чекловлар инобатга олинган ҳолда ҳуқуқлар ва эркинликлардан фойдаланади, шунингдек мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
13-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари
Маъмурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш;
аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш;
махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилиш;
ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши таъминланадиган шароитларда сақланиш, тегишли тиббий ёрдам олиш;
почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш;
адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш;
тунги вақтда узлуксиз саккиз соат ухлаш;
махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги икки соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш;
диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса;
меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши;
белгиланган нормалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш;
белгиланган тартибда дори воситаларини олиш ва сақлаш.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қамоққа олинган фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловда ва Ўзбекистон Республикасининг референдумида қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Маъмурий қамоққа олинган чет эл фуқаролари, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлардан ташқари, ўз давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан, Ўзбекистон Республикасида дипломатик ва консуллик муассасаларига эга бўлмаган мамлакатларнинг фуқаролари эса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олган давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан алоқа боғлаш ҳуқуқига эга.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг мажбуриятлари
Маъмурий қамоққа олинган шахслар:
ушбу Қонун талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этиши;
махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг қонуний талабларини бажариши, уларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиши;
махсус қабулхона мол-мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши;
камераларни ва бошқа хоналарни навбатма-навбат тозалаб туриши;
бошқа шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, шунингдек ўз ҳаёти ва соғлиғига ёхуд бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслиги шарт.
15-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги таъминланади.
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан дарҳол чоралар кўриши шарт.
16-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлари
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлар берилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга юридик ёрдам олиши учун адвокат билан учрашувлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, сони ва давомийлиги чекланмаган ҳолда берилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ даврида бир марта қариндошлари ёки бошқа шахслар билан давомийлиги бир соатгача бўлган учрашув берилади. Айрим ҳолларда, маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхона маъмуриятининг рухсати билан давомийлиги бир соатгача бўлган қўшимча учрашув берилиши мумкин.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар билан учрашувлар қуйидагиларга берилади:
адвокатга — у ордерни ва адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганда;
қариндошга ёки бошқа шахсга — ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганда.
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг аризасига кўра, учинчи шахслар эшитиши мумкин бўлган доирадан ташқарида ва эшитишнинг техник воситаларини қўлламасдан адвокат билан холи учрашишга махсус қабулхона ходимлари томонидан четдан кўз билан кўриб туриб назоратни амалга ошириш имконияти бўлиши шарти билан рухсат берилади.
Қариндошлар ёки бошқа шахслар билан учрашувлар махсус қабулхона ходимларининг назорати остида амалга оширилади ҳамда ички тартиб қоидаларига кўра сақлаш ҳамда фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ва бошқа ашёларни маъмурий қамоққа олинган шахсга топширишга уриниш бўлган тақдирда муддатидан илгари тўхтатиб қўйилади.
Адвокатларга, қариндошларга ёки бошқа шахсларга учрашувлар берилганда уларнинг ёнида алоқа воситалари, шахсий компьютер, фотоаппаратлар, видеокамералар ва овоз ёзиш қурилмалари бўлиши тақиқланади.
17-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари
Маъмурий қамоққа олинган шахслар аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Махсус қабулхона ходимлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг оғзаки ёки ёзма шаклда берилган аризалари, таклифлари ва шикоятларини дарҳол қабул қилиши, уларни махсус журналда қайд этиши ва махсус қабулхона маъмуриятига топшириши (хабар қилиши) шарт.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари цензурадан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятлари улар берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай олувчиларга юборилади.
Аризалар, таклифлар ва шикоятларга жавоблар махсус қабулхонага келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай тегишли аризалар, таклифлар ва шикоятларни берган шахсларга етказилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини жўнатиш харажатларининг ўрни махсус қабулхона маблағлари ҳисобидан қопланади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқишнинг асоссиз равишда рад этилиши, уларни кўриб чиқиш ёки олувчиларга топшириш тартиби ва муддатларининг бузилиши ёхуд маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг берган аризалари, таклифлари ва шикоятлари муносабати билан таъқиб қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
18-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхонага келган кунидан эътиборан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиши ҳамда жўнатиши мумкин. Почта жўнатмалари ва йўқловлар кўздан кечирилиши керак.
Почта жўнатмасининг оғирлиги почта қоидаларида белгиланган нормадан, йўқловнинг оғирлиги эса посилканинг белгиланган оғирлигидан ошмаслиги керак.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш тартиби ички тартиб қоидаларида белгиланади.
19-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиши
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ҳолларда (яқин қариндошнинг вафоти ёки яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, маъмурий қамоққа олинган шахсга ёки унинг оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса) иккала томонга бориб-келиш вақти (икки суткагача) ҳисобга олинмаган ҳолда бир суткадан кўп бўлмаган муддатга махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқишга рухсат берилиши мумкин. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси доирасида четга чиқиш учун рухсат этилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш учун рухсат бериш тўғрисидаги аризаси ариза келиб тушган пайтдан эътиборан кейинги кундан кечиктирмай махсус қабулхона маъмурияти томонидан кўриб чиқилади. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг четга чиқиши тўғрисидаги қарор унинг шахси, хулқ-атвори, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
Махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш харажатлари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ёки бошқа шахслар томонидан тўланади.
Маъмурий қамоққа олинган шахснинг махсус қабулхонага белгиланган муддатда қайтиб келишини қийинлаштирувчи кутилмаган ҳолатларда қайтиб келиш муддати маъмурий қамоққа олинган шахс турган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра икки суткагача узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда махсус қабулхона маъмурияти хабардор қилиниши шарт.
Маъмурий қамоққа олинган шахс белгиланган муддатда махсус қабулхонага қайтиб келишдан бўйин товлаган тақдирда у ички ишлар органи томонидан ушланади ва махсус қабулхонага жўнатилади. Бундай ҳолда махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
4-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг моддий-маиший ва тиббий таъминоти
20-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойлари ва уларнинг моддий-маиший таъминоти
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативлари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб берадиган моддий-маиший шароитлар яратилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган камералар вентиляция жиҳозларига ва иситиш тизимига, шунингдек кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарлича табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши керак. Камераларнинг деразалари, сунъий вентиляция тизими мавжудлигидан қатъи назар, тоза ҳаво киришини таъминлаши лозим.
Камераларда бир кишига тўғри келадиган майдоннинг нормаси камида икки ярим квадрат метрни, аёллар учун эса камида уч квадрат метрни ташкил этади. Маъмурий қамоққа олинган, юқумли касалликларга чалинган беморлар сақланадиган камераларда бир кишига тўғри келадиган майдон тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари берилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ўзининг кийим-боши, пойабзали ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсда зарур воситалар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу шахснинг илтимосига кўра, унга шахсий гигиена воситалари (совун, тиш чўткаси, тиш пастаси ёки кукуни), соқол оладиган асбоб ёки шахсий гигиена воситалари (аёллар учун) ҳам берилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг чўмилиб-ювиниши, чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштириш етти кунда камида бир марта амалга оширилади.
Махсус қабулхоналардаги овқат нормалари маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг соғлиғи ҳолатига, ёшига, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахслар жалб этилиши мумкин бўлган ишнинг хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
21-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Махсус қабулхонага янги келган шахслар махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан беморларни ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган бирламчи тиббий кўрикдан ўтадилар.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга тиббий ёрдам ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда махсус қабулхоналарда ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилади.
Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганда, улар махсус қабулхонанинг тиббиёт ходимлари томонидан кечиктирмасдан тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий текширув натижалари тўғрисида дарҳол прокурорга хабар қилинади.
Махсус қабулхона тиббиёт ходимининг хулосасига кўра стационар шароитларда ёрдам кўрсатилишига муҳтож бўлган шахслар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилган тақдирда уларнинг қариндошлари ёки маъмурий қамоққа олинган шахс томонидан кўрсатилган бошқа шахслар бу ҳақда дарҳол хабардор қилинади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилган вақт маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар тиббий кўрсатмалар бўйича ўзларига зарур бўлган тайинланган дори воситалари ва препаратларидан махсус қабулхона тиббиёт ходимининг рухсати билан фойдаланишга ҳақли.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга махсус қабулхоналарда тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Махсус қабулхона маъмурияти, ходимлари ва тиббиёт ходимлари мунтазам равишда дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена тадбирлари ўтказилишини таъминлаши шарт.
5-боб. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари
22-модда. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг ҳуқуқлари
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
адвокатлар, қариндошлар ва бошқа шахсларнинг маъмурий қамоққа олинган шахслар билан учрашиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини текшириш;
махсус қабулхонада кириш-чиқиш режимини ва объектнинг ички режимини таъминлаш чораларини кўриш, назорат ва текширувнинг техник воситаларини қўллаш, махсус қабулхона ҳудудига кириб келаётган ва ундан чиқиб кетаётган транспорт воситаларини кўздан кечириш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш ва ушбу шахсларни фотосуратга олиш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларни кўздан кечириш;
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан олинадиган ва жўнатиладиган почта жўнатмаларини ва йўқловларни кўздан кечириш;
маъмурий қамоққа олинган шахслардан сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа ашёларни олиб қўйиш;
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона ҳудудида турган бошқа шахслардан махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, ушбу ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш ва айбдорларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш юзасидан зарур чоралар кўриш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилиги билан уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга, шунингдек махсус қабулхона хоналарида санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган, ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситаларни, рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
23-модда. Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимларининг мажбуриятлари
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари:
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона ҳудудида турган бошқа шахслардан ушбу Қонун талабларига ва ички тартиб қоидаларига риоя этилишини талаб қилиши;
маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилишини ташкил этиши;
маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга у махсус қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқини бериши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларга адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашувлар бериши;
маъмурий қамоққа олинган шахслардан олиб қўйилган, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш баённомаларида кўрсатилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашёларнинг сақланишини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни озод этиш пайтида уларнинг қайтариб берилишини таъминлаши ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ашёларга нисбатан бошқа чоралар кўриши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши, мазкур шахсларни назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланиши тўғрисида хабардор қилиши;
маъмурий қамоққа олинган шахслар моддий-маиший шароитларининг белгиланган нормалари ва қоидаларини, уларнинг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланишини таъминлайдиган шароитларда сақланишини, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг бошқа ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаши;
маъмурий қамоққа олинган шахслар ушбу Қонунда ва ички тартиб қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажариши учун шароитлар яратиши;
маъмурий қамоққа олинган шахслар маъмурий қамоқни ўташ тартибига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириши;
махсус қабулхонага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) монеликсиз киришини ва унинг хавфсизлигини таъминлаши;
маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқланганлиги ҳақида, шунингдек жисмоний куч ишлатиш ёки махсус воситаларни қўллаш натижасида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар қилиши;
махсус қабулхона ҳудудига келган ёки махсус қабулхона ҳудудида турган шахслар томонидан кириш-чиқиш режимига ва объектнинг ички режимига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши шарт.
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
6-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш ва уларни меҳнатга жалб этиш тартиби
24-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш ва харажатлардан озод этиш
Маъмурий қамоққа олинган шахслардан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.
Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этиш
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилигига кўра улар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилади, меҳнатга қобилиятсиз шахслар бундан мустасно.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг зиммасига юклатилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг иш вақти ва меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Белгиланган иш ҳажмларини бажарган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан —Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разрядидан кам бўлмаслиги лозим.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари уларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантириш қийматидан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.
26-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш
Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхона хоналаридаги санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, шунингдек ички ишлар органи ёки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган, давомийлиги суткасига икки соатдан кўп бўлмаган ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга ўз розилигига кўра жалб этилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш уларнинг соғлиғи ҳолати ҳисобга олинган ҳолда ва навбат тартибида амалга оширилади.
Маъмурий қамоққа олинган меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этилишдан озод қилинади.
7-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари
27-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни рағбатлантириш
Маъмурий қамоққа олинган, ички тартиб қоидаларига риоя этаётган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлаётган шахсларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
ташаккур эълон қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали лимитланган бир марталик қўшимча сўзлашув ҳуқуқини бериш;
ҳар кунги сайр вақтини уч соатгача узайтириш.
Рағбатлантириш чоралари махсус қабулхона бошлиғининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг буйруғи билан қўлланилади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга эълон қилинади.
28-модда. Маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари
Маъмурий қамоққа олинган, ушбу Қонун талаблари ва ички тартиб қоидаларининг бузилишига йўл қўйган ш

Ўхшаш мақолалар
Президент транспорт соҳасига оид фармонни имзолади
21:26, 07.02.2019
8 837
Мирзиёев халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунни имзолади
15:30, 07.02.2019
7 409
Шавкат Мирзиёевнинг сурати халқаро сиёсий журнал муқовасидан жой олди!
13:36, 07.02.2019
7 245
Президент экспорт масаласида йиғилиш ўтказди
19:42, 06.02.2019
3 390
2020 йил 1 январдан Тошкентда шаҳарсозликка оид янги эксперимент тартиб жорий этилади
10:24, 06.02.2019
3 695
Изоҳлар
Изоҳлар
Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!