Биз одамларни иш билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратиш ҳақида ўйлаяпмиз. Томорқа – тайёр ишчи жой, тайёр даромад.
Етмиш ёшдан ошган Тошқувват отанинг томорқасини кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳамма жой саранжом-саришта. Мевали дарахтлар, мева-сабзавотлар экилган. Мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган.
Бир гапни ҳар доим айтаман: ҳеч ким четдан келиб бизга бир нарса қилиб бермайди, деди Шавкат Мирзиёев. Боқимандалик, бефарқлик энг ёмон иллатлар. Дунёда ҳаракатсиз бой бўлган давлат ҳам, хонадон ҳам йўқ-ку! Биз ҳам фаровонликка фақат ўз меҳнатимиз, ўз ҳаракатимиз билан эришишимиз мумкин.
Мана, масалан, Хитойда 8 сотих ери бор одам бадавлат ҳисобланади. Бизнинг қишлоқларимизда бундан ҳам катта томорқалар бор. Ундан самарали фойдаланилса, халқимиз бемалол бой яшаса бўлади. Биз одамларни иш билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратиш ҳақида ўйлаяпмиз. Томорқа – тайёр ишчи жой, тайёр даромад, дея таъкидлади Президентимиз.
Шавкат Мирзиёев томорқачилик бўйича Самарқанд тажрибаси қилиш, аҳолига кўчат ва уруғ тарқатиш, ўсимликларни кимёвий воситалар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.