Давлат раҳбари аскарларнинг қандай китоб ўқигани билан қизиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бугун, 20 май куни Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакат янги Мудофаа доктринасига мувофиқ бу ерда таркибий-ташкили ўзгаришлар амалга оширилган. Озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг тизими жорий қилинган. Бу ҳарбий хизматчиларнинг бутун куч-ғайратини ўз профессионал малакасини оширишга қаратиш имконини бермоқда.
Давлат раҳбари аскарларнинг қандай китоб ўқигани билан қизиқди.
“Ҳарбий хизматчиларнинг бир дақиқа вақтиям бекор ўтмаслиги керак. Жисмоний машғулотлар билан бирга ҳар куни ўқиши, чет тилини ўрганиши, дунёқарашини кенгайтириши зарур. Ватан ҳимоячиси деган номга ҳар куни муносиб бўлиши керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳарбий қисмда шахсий таркибнинг жанговар маҳоратини ошириши, спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Дам олиш кунларида бу ерда олимлар ва санъаткорлар билан учрашувлар ўтказилади, спектакллар намойиш этилади.
Шавкат Мирзиёев шу ерга тўпланган аскарлар, зиёлилар билан суҳбатлашди.
“Армияни моддий жиҳатдан таъминлаяпмиз, замонавий техника ва аслаҳалар билан қуроллантиряпмиз. Аммо шахсий таркибнинг маънавий-руҳий тайёргарлигига етарлича эътибор берилмаяпти. Жисмоний ва жанговар ҳолатни синовдан ўтказиш бўйича полигонлар, машғулотлар бор. Худди шундай, аскарлар маънавияти, руҳан бақувватлиги бўйича ҳам катта тайёргарлик бўлиши керак” деди Президент.
Шунингдек, Мирзиёев ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-руҳий тайёргарлигини оширишга доир қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Акмалхон Эшонхонов