...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғанга суиқасд уюштиришмоқчи


11:22, 20.05.2018 Олам
 6 436

Болқонда Эрдўғанга асл келиб чиқиши турк бўлган кишилар гуруҳи суиқасд уюштиришни режалаштирган.

Туркия разведка хизматлари мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Босния ва Гецоговиня давлатига ташрифи давомида унга суиқасд уюштирилиши ҳақидаги ахборотни текширмоқда. Бу ҳақда “Haber7.com” нашри маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, Болқонда Эрдўғанга асл келиб чиқиши турк бўлган кишилар гуруҳи суиқасд уюштиришни режалаштирган бўлиб, бу ахборотни Македония пойтахти Скопье шаҳрида яшовчи турклар македония разведка хизматларига етказган. Кейинчалик бу маълумотлар турк разведка хизматларига ҳам айтилган.
 
Маълумот ўрнида, президент Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 20 май куни Босния ва Герцоговиня давлатига бир кунлик ташриф амалга оширишни режалаштирган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Эрдўған Босния ва Герцоговиня 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!