...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат! Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига яна сел келиши мумкин


10:57, 20.05.2018 Жамият
 5 146

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятига кучли ёмғир натижасида юзага келган сел оқибатида беш киши ҳалок бўлган эди.

Бугун, 20 май куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Фақатгина Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27 даража илиқ, шимолий ва чўл ҳудудларида 30-32 даражагача иссиқ бўлади.
 
Тошкент шаҳрида: об-ҳаво ўзгарувчан, кучсиз ёмғир ёғиб, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража илиқ бўлади.
 
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида: об-ҳаво ўзгарувчан, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.
 
20-22 май кунлари Республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
 
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
 
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 “Тезкор рақам”ига мурожаат этишингиз мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятига кучли ёмғир натижасида юзага келган сел оқибатида беш киши ҳалок бўлган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар