Балиқчиликка оид режа давлат раҳбарига манзур бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида «Навоий» эркин иқтисодий зонасида истиқболдаги режалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тақдим қилинган режага кўра, 2017-2019 йилларда 32 та лойиҳа амалга оширилиб, 1659 та иш ўрни яратилади. Бунда электротехника, фармацевтика ва тиббий буюмлар, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материаллари, кимё ва нефть кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Лойиҳаларда мармар ва гранит тошлар, композит тош маҳсулотлари ишлаб чиқариш режаси ҳам ўрин олган. Тош каръерларидан мармар қазиб олиш, қайта ишлаш, композит ва архитектура қурилмалари яратиш ишлари бажарилади.
– Навоий вилоятида иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд, – деди Президент. – Бу имкониятлардан унумли фойдаланиш учун ташаббускор тадбиркорларни топиш керак. Бунинг учун яқин вақтда вилоятда бизнес-форум ташкил қилиш лозим. Унга чет эллик инвесторларни ҳам жалб қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда Навоийга энг сара инвесторлар келади.
Вилоятда шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси Зарафшон шаҳри ҳудудида амалга оширилади. 350 кишининг бандлиги таъминланадиган корхонада силлиқ лист ойна, шиша идишлар ишлаб чиқарилади.
Президентга замонавий иссиқхоналар ташкил қилиш, паррандачилик, балиқчиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Балиқчиликка оид режа давлат раҳбарига манзур бўлди. Унда Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиштирилади.
Маълум қилинганидек, Навоий вилоятидаги «Тўдакўл» сув ҳавзасида очиладиган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна қайта ишланган балиқ маҳсулотлари (балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ) тайёрлашни кўзда тутади.

Фирдавс БЕК