Қурол сақлаган кишилар ҳибсга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан жойларда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида бир нечта фуқароларнинг қурол-яроғларни ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайтида маълум қилинди.
Хусусан, Нукус туманида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Қ.Джуманазаровнинг яшаш хонадони унинг розилиги билан холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони орқа томонида жойлашган молхонаси ёнида қамишлар орасига яшириб сақлаб қўйилган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 2 дона ов милтиғи, 23 дона гильза, 34 дона капсюлларни ноконуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, А.Айтмуратовнинг яшаш хонадони унинг розилиги билан ҳолис гувоҳлар иштирокида кўздан кечирилганида калибри 16 мм. 1 дона бир стволли ов милтиғи ва 3 дона гильзаларни ноқонуний равишда яширган ҳолда сақлаб қуйганлиги аникланди.
Кегейли туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Турсуновнинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ кўздан кечирилганда, бу ерда 1 дона икки стволли ов милтиғи ҳеч қандай ҳужжатларсиз сақлаётганлиги фош бўлди.
Қорақалпоғистон темир йўл вокзалида 324 сонли Волгоград-Тошкент йўловчи поезди божхона кўригидан ўтказилганида Ўзбекистон фуқароси Б.Полванов йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 кг. ов милтиғининг дробларини ноқонуний равишда Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аникланди.
Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Икром Раҳмон